O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УШАТ

Tasnif: ’майда бўлакларга ажрат-’. Олдингиздаги нонни у ш а т и б қ ў й и н г. Бу сўз қадимги туркий тилда ’кичик бўлакларга ажра-’ маъносини англатган ув- феълининг ’такрор’ маъносини ифодаловчи -ша қўшимчасини олган шаклидан —т орттирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ДС, 619); кейинроқ в ундоши талаффуз қилинмай қўйган (ЭСТЯ, I, 618; Девон, I, 262; ДС, 617); ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган: (ув- + ша = увша-) + т = увшат- > ушат- > ушäт-.