O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БОЛА

Tasnif: ’гўдак’, ’фарзанд’. Болалари бирин- кетин вояга ета бошлади. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони ва бошқа маъноларни англатган бу от асли ба:ла тарзида талаффуз қилинган (ЭСТЯ, II, 48), кейинроқ а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (Девон, III, 250; ДС, 80); ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси â унлисига, иккинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига алмашган: ба:ла > бала > бâлä. Девонда бала сўзи ’қуш боласи’ни англатгани таъкидланган (Девон, III, 250); демак, бу сўзнинг ’гўдак’, ’фарзанд’ маъноси кейинроқ юзага келган.