O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БОЛДИЗ

Tasnif: ’хотиннинг синглиси’ (оз ишлатилади). Б о л д и з болдан ширин (Мақол). Бу от асли қадимги туркий тилда ’кичик қариндош’ маъносини англатган бал сифатидан -дыз қўшимчаси билан ясалган деб тахмин қилинади (ЭСТЯ, II, 54); Махмуд Кошғарий бу сўзнинг хотиннинг синглисини англатишини махсус таъкидлайди (Девон, I, 426); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: бал + дыз = балдыз > бâлдиз.