O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БОЛДИР

Tasnif: ’оёқнинг тизза билан тўпиқ оралиғидаги қисми’. Кеча кўп юрганим учун болдирим оғрияпди. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли балтыр тарзида талаффуз қилинган (ДС, 81); кейинчалик т ундоши д ундошига алмашган (ЭСТЯ, И, 54); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: балтыр > балдыр > бâлдир.