O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БОСИНҚИРА

Tasnif: ’тушида безовта бўлиб алаҳла-’. Йўлдошов, босинқираяпсизми? Тинч ётинг (Назир Сафаров). Бу феъл асли эски ўзбек тилида бас— феълининг ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи — (ы)н қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклидан (ДС, 85) -қы қўшимчаси билан ясалган сифатга (КРС, 116) -ра қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик биринчи бўғиндаги а унлиси â унлисига, охирги очиқ бўғиндаги а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: [(бас- + ын = басын-) + қы = басын- қы] + ра = басынқыра- > басинқира-