O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭГИЗ

Tasnif: ’бирга туғилган икки фарзанд’. Кичик келини э г и з туғибди. Бу сўз қадимги туркий тилда бир билан уч оралиғидаги бутун миқдорни билдирувчи ики сонидан (Девон, I, 151; ДС, 206) ’жуфт’ маъносини ифодаловчи -з қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 253); кейинчалик сўз бошланишидаги и унлиси э унлисига, икки унли оралиғидаги к ундоши г ундошига алмашган: ики + з = икиз > экиз > эгиз. Бу сўз ўзбек тилида эгизак шаклида ҳам ишлатилиб, унинг таркибидаги -(а)к қўшимчаси кичрайтириш маъносини ифодалайди, шунга кўра эгизак сўзини чақалоқларга нисбатан ишлатиш тўғри.