O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭГОВ

Tasnif: ’қаттиқ жисм сатҳига ишлов бериш учун хизмат қиладиган майда тишли пўлат асбоб’. Пичоқни махсус эгов билан ўткирладик. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’ишқалаб қир-’ маъносини англатган ига- феълидан (Девон, III, 271) -в қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 328); ўзбек тилида сўз бошланишидаги и унлиси э унлисига, в ундоши таъсирида унинг олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: ига + в = игав > эгâв.