O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭГРИ

Tasnif: ’қийшиқ’, ’эгилган’. Токнинг э г р и ўсган навдаларини кесиб ташлади. Бу сифат қадимги туркий тилдаги ’юқоридан пастга қайир-’ маъносини англатган эк- феълининг эг- шаклига -{и)р орттирма қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган шаклидан -и қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 332); -и қўшимчаси қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (Девон, I, 147; ДС, 166): [(эк- > эг-) + ир = эгир-] + и = эгири > эгри. Бу сифат таркибини эг- феълидан -ри қўшимчаси билан ясалган деб талқин этиш ҳам мавжуд (ЭСТЯ, I, 332): эг- + ри = эгри.