O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭК

Tasnif: ’ўстириш учун урутлик сеп-’, ’кўчат ўтқаз-’. Илгари боғбон бир туп ток экса, бир туп тол ҳам э к к а н. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли эк- тарзида талаффуз қилинган бўлиб, кейинчалик к ундоши г ундошига (ЭСТЯ, I, 251), г ундоши ўз навбатида к ундошига алмашган (Девон, I, 180; ДС, 167): эн- > эг- > эк-. Бу феъл асли ’ерга уруғ соч-’ маъносини билдирган, ’кўчат ўтқаз-’ маъноси шу маънодан ўсиб чиққан.