O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭЛА

Tasnif: ’элакдан ўтказ-’. Унни э л а д и. Бу феъл қадимги туркий тилдаги ’пастга туш-’ маъносини анг — латган ил- феълидан (ДС, 207) ’такрор’ маъносини ифодаловчи -а қўшимчаси билан ҳосил қилинган бўлса керак; кейинроқ сўз бошланишидаги и унлиси э унлисига алмашган: ил- + а = ила- > эла- Бу феъл қадимги туркий тилда элга- шаклида мавжуд бўлган (ДС, 170), бу ерда ’ такрор’ маъноси -га қўшимчаси билан ифодаланган: ил- + га = илга- > элга-.