O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭМИКДОШ

Tasnif: ’бир онани эмган фарзандлар бир- бирига нисбатан’. Эмикдошим мендан олдин вафот этиб кетди. Бу сўз қадимги туркий тилда ’сут сур- маъносини англатган эм- феълидан -(и)к қўшимчаси билан ясалиб, ’онанинг сут ҳосил қилиш аъзоси’ маъносини англатган отга (Девон, I, 102) —даш қўшимчасини қўшиб ясалган (ДС, 173); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: (эм- + ик = эмик) + даш = эмикдаш > эмикдâш.