O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭН АГА

Tasnif: ’ўзганинг боласини тарбияловчи хотин’. Зуҳра э н а г а тарбиясида ўсди. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’туққан хотин ўз фарзандига нисбатан’ маъносини англатувчи ана отининг энэ шаклидан кичрайтиш-эркалаш маъносини ифодаловчи -кэ қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 280), кейинчалик икки унли оралиғидаги к ундоши г ундошига, иккинчи, учинчи бўғинлардаги э унлилари а унлиларига алмашган. энэ + кэ = энэкэ > энэгэ > энага.