O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БОШОҚ

Tasnif: ’дон ўсимлигининг ҳосил берувчи тепа қисми’. Бу йилги бошоқлар ҳосил мўл бўлишидан. дарак бериб турибди. Бу сўз асли баш сўзининг ’тик нарсанинг тепа қисми’ маъносидан кичрай — тириш маъносини ифодаловчи -ақ қўшимчаси билан ҳосил қилинган бўлиб, дастлаб ’ўқ ва найза учидаги темир’ маъносини англатган (Девон, I, 359), ҳозирги маъноси бу сўзни ўсимликнинг қисмига кўчириш натижасида юзага келган; ўзбек тилида а унлилари â унлила¬рига алмашган: баш + ақ = башақ > бâшâқ.