O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЭШИТ

Tasnif: ’қулоқ билан қабул қил-’. Йўлчи бу сўзларни эшитди — да, ўз қулоқларига ишонмади (Ойбек). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’қулоққа кир-’ маъносини англатган эш- феълидан -(и)т орттирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 319; ДС, 185): эш- + ит = эшит—. Бу сўз асли ’ўзини қулоқ солдир-’ маъносини билдирган (эш— ’қулоққа кир-’, эшит- - ’қулоққа кирит-’).