O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎЛАРОҚ

Tasnif: ’бўлгани ҳолда' (китобий, оз ишлатилади). Бу ерда ер ислоҳотининг фойдасига ў л а р о қ бирмунча сўзлар бўлиб ўтди (Абдулла Қаҳҳор). Бу сўз ’воқеликка айлан-’ маъносини англатувчи öл- феълининг ол- шаклидан (öл- > вол- > ол-) сифатдош ясовчи -(а)р қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган шак¬лига -ақ юкламасини қўшиб тузилган ёрдамчи сўз бўлиб, кейинчалик иккинчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (ол- + ар = олар) + ақ > олäрâқ.