O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎРГИМЧАК

Tasnif: ’тур тўқиб, пашша каби майда жониворларни тутиб ейдиган бўғин оёқли ҳашарот’. Ў рг и м ч а к инини супурги билан олиб ташладим. Бу сўз қадимги туркий тилда ’эш—’ маъносини англатган ö:р- феълининг öр- шаклидан ’такрор’ маъносини ифодаловчи —гӱ қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган шаклига —м қўшимчасини қўшиб ясалган отга кичрайтириш маъносини ифодаловчи —чак қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 545); ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган, иккинчи бўғиндаги ў унлиси и унлисига алмашган: [(öр- + гӱ = оргӱ—) + м = öр- гӱм] + чак= öргӱмчак > оргимчак. Девонда (I, 162) бу сўз öрӱмчак шаклида келтирилган (—гӱ қўшимчаси қатнашмаган).