O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎРДА

Tasnif: ’ҳукмдорнинг қароргоҳи’. Қўқон хони ў рд а с и музейга айлантирилган. Бу от қадимги туркий тилда ’тепага ҳаракатлан-’ маъносини англатган öp- феълининг ~(у)т орттирма қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган шаклидан -у қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, I, 472); кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; т ундоши р ундошининг таъсирида жарангли эшига, сўз охиридаги у унлиси а унлисига алмашган: (öр— = ут = öрут—) + у = оруту > орту > орду > орда.