O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎРКАЧ

Tasnif: ’туянинг тепа сиртида ёғ қатламидан иборат дўнг ўсимта'. Рўпарадаги тоғ чўққилари туя ў р- качларига ўхшайди. Бу от қадимги туркий тилда ’тепага ҳаракатлан-’ маъносини англатган ö:р— феълидан (ЭСТЯ, I, 542) -кӱ қўшимчаси билан ясалган отга (Девон, I, 149) эски ўзбек тилида кичрайтириш маъносини ифодаловчи -ч қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (КРС, 599); қадимги туркий тилдаёқ ö: унлисининг чўзиқлик белгиси, кейинчалик юмшоқлик белгиси йўқолган, иккинчи бўғиндаги ӱ унлиси а унлисига алмашган: (ö:р- + кӱ + ö:ркӱ > öркӱ) + ч= оркӱч > оркач.