O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎРНА

Tasnif: ’бирор жойни бенуқсон, мустаҳкам ишғол қил— . Нарвон ерга яхши ў р н а д и. Бу феъл қадимги туркий тилда орун отидан -а қўшимчаси билан ясалган, —а қўшимчаси қўшилганидан кейин бу сўзнинг иккинчи бўғинидаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (ЭСТЯ,I, 479; Девон, I, 284; ДС, 371); ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган; орун + а = оруна- > орна- > орнä-. Ҳозирги ўзбек тилида орна— феъли эмас, балки унга —ш қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган орнаш- шакли кўп ишлатилади.