O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БУЖМАЙ

Tasnif: ’буриш-’, ’эгилиб-букил-’. Қарилик турқи уриб, юзлари бужмайиб қ о л и б д и. Бу феъл асли қадимги туркий тилдаги ’буриш-’ маъносини англатган бӱз- феълидан (ЭСТЯ, И, 294) -(ӱ)м қў- шимчаси билан ясалган отга -(а)й қўшимчасини қўшиб ясалган; кейинчалик з ундоши ж портловчи ундошига алмашган, иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; ўзбек тилида ӱ унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: (бӱз- + ӱм = бӱзӱм) + äй = бӱзӱмäй- > бӱжмäй- > бужмай-.