O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎТКАЗ

Tasnif: ’бир нуқтадан бошқа бир нуқтага ҳаракатлантир-’. Вақтингни беҳуда ў т к а з м а. Бу сўз ўзбек тилида ’бир нуқтадан бошқа бир нуқтага ҳаракатлан-’ маъносини англатувчи öт— феълидан (Девон, I, 182; ДС, 391) эски ўзбек тилида -каз ортгирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган; ўзбек тилида ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган: öт- + каз = öтказ- > отказ- ( отқиз- феълига қиёсланг).