O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎТМИШ

Tasnif: ’ўтган давр’, ’кечмиш’. Ў т м и ш и м и з г а дойир бебаҳо ёдгорликлар юксак маданиятимиздан дарак беради. Бу сўз ’бир нуқтадан бошқа бир нуқтага ҳаракатлан-’ маъносини англатувчи öт- феълидан эски ўзбек тилида -мӱш сифатдош қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 555); маъно тараққиёти натижасида отга айланган; кейинчалик ö унлисининг юмшоқлик белгиси йўқолган, иккинчи бўғиндаги ӱ унлиси и унлисига алмашган: öт— + мӱш = öтмӱш > отмиш.