O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎШАНДАЙ

Tasnif: ’аввалгига ўхшаган’. Ў ш а н д а й йигитларнинг меҳнатини қадрламадик. Бу сўз қадимги туркий тилда ’мана’ маъносини билдирган öш олмоши билан ул кўрсатиш олмошини қўшиб тузилган öшул сўзидан (ЭСТЯ, I, 493; ДС, 372) ўхшатиш маъносини ифодаловчи -дай қўшимчаси билан ҳосил қилинган; ўзбек тилида л ундоши н ундошига, у унлиси а унлисига, а унлилари ä унлиларига алмашган: (öш + ул = öшул) + дай = ошулдай > ошундай > ошандай > ошäндäй. Бу сўз сўзлашув нутқида ошандайин шаклида ҳам ишлатилади; ушбу сўз таркибидагидайин қисми асли 'ўхшаш’ маъносини англатувчи тегин сўзининг товуш жиҳатидан ўзгариши натижасида пайдо бўлган: т ундоши д ундошига, г ундоши й ундошига алмашган; -дай қўшимчаси -дайин қўшимчаси охиридаги ин қисмини талаффуз қилмаслик натижасида юзага келган.