O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БУЗОҚ

Tasnif: ’сигир боласи’. Б у з о қ ечилиб кетиб, экинга оралабди. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’ту- ғиш’ маъносини англатган бӱз отидан -а қўшимчаси билан ясалган феълга -қ қўшимчасини қўшиб ясалган (ЭСТЯ, II, 241); ўзбек тилида қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (буз + а = буза-) + қ = бузâқ > бузақ. Бу от асли ’ҳайвон боласи’ маъносини англатган бўлиб, кейинчалик маънода торайиш воқе бўлган: фақат ’сигир боласи’ни англата бошлаган. Маҳмуд Кошғарийнинг луғатида шундай маънони англатувчи бузағу сўзи келтирилган; бу от буза- феълидан -ғу қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, II, 241).