O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЎҒРИ

Tasnif: ’ўғрилик билан шуғулланувчи (шахс)’. Ў ғ р и н и қароқчи урибди (Мақол). Бу сўз қадимги тур — кий тилдаги асли ’яширин (нарса)’ маъносини англатган öғ сўзидан —(у)р қўшимчаси билан ясалган феълга -ы қўшимчасини қўшиб ясалган бўлиб (ЭСТЯ, I, 413), от ва сифат маъносини англатган; -ы қўшимчаси қўшилганидан кейин öғур- сўзи таркибидаги у унлиси талаффуз қилинмай қўйган (Девон, I, 147; ДС, 363); ўзбек тилида ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (öғ + ур = оғур-) + ы = оғуры > оғры > оғри. Бу сўз асли ’яширин иш қилувчи’ маъносини англатган.