O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАВАРИҚ

Tasnif: кўп ишқаланиш ёки куйиш натижасида терида пайдо бўладиган шиш'. Кетмоннинг дастаси ғадир-будур экан, чап қўлимда қ а в а р и қ пайдо бўлди. Бу от эски ўзбек тилида ' ишқаланиш, куйиш натижасида бироз шиш—1 маъносини англатувчи қабар- феълидан -(ы)қ қўшимчаси билан ясалган (ТРС, 299: кабарык 1. 'пухлый, раздутый.'; 2. 'опухоль, пу-зырь.'); кейинчалик б ундоши в ундошига, а унлилари ä унлиларига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қабар— + ық = қабарық > қаварық > қäвäриқ.