O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЗИ

Tasnif: ерни чуқур ҳосил қилиш мақсадида ўй-', 'ковла-' .Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг йиқиласан (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл қазы— тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 280); асли қаз- феълига (ПДП, 413; ДС, 439 : ' рыть, копать') ' такрор' маъносини ифодаловчи — ы қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (Девон, III, 280); кейинчалик ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қаз— + ы = қазы- > қäзи-. Бу феъл ўзбек тили шеваларида қаз- шаклида ҳам ишлатилади (ЎТИЛ , II, 536).