O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЗНОҚ

Tasnif: омбор вазифасини ўтовчи ертўла'. Шу уй ёнида кичик , қоронғи бир зах қ а з н о қ бўлиб, бу омбор эди (Жуманиёз Шарипов). Бу сўз Л.З.Будагов луғатида қаз- феълидан ясалган деб келтирилган (ССТТН, II, 14: қазноқ 'погреб; выход'). Бу сўзнинг охиридаги -(а)қ қисми кучайтириш маъносини ифодаловчи қўшимчага тенг; бу қўшимчани айирсак, қазн қисми қолади, лекин туркий тилларда, шу жумладан ўзбек тилида ҳам сўз охирида икки ундош кетма-кет келса, улар оралиғидаги унли талаффуз қилинмай қўйган бўлиб чиқади. Бу ерда ана шу тор унлини тикласак, қазы шаклига эга бўламиз. Бу от асли ясама бўлиб, қазы— феълидан -н қўшимчаси билан ясалган; ўзбек тилида бу сўз таркибида қуйидаги товуш ўзгаришлари воқе бўлган: иккинчи бўғиндаги ы унлиси талаффуз қилинмай қўйган, биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, з ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (қазы- + н = қазын) + ақ = қазынақ > қазнақ > қäзнâқ.