O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЙЕР

Tasnif: қайси ер ’. Аҳмаджон разм солиб караса, ҳеч қ а е р и майиб бўлмабди (Абдулла Қаҳҳор). Бу сўз асли қадимги туркий тилдаги қайу сўзи билан (Девон, III, 237) йер сўзидан эски ўзбек тилида таркиб топган бирикмага тенг; бу бирикма бир сўзга бирлашгандан кейин у унлиси талаффуз қилинмай қўйган; шундан кейин ёнма-ён келиб қолган йй ундошларидан бири талаффуз қилинмай қўйган, а унлиси ä унлисига алмашган: қайу йер > қаййер > қайер > қäйер.