O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЙИР

Tasnif: букиб қаватла—', 'орқага бук-'. Йўлчи танчага ўтирмай, наматнинг учини қ а й u p и б, пастроққа чўккалади (Ойбек). Бу сўз асли қадимги туркий тилдаги 'орқага ўгирил-' маъносини англатган қай- феълидан (Девон, III, 263; ДС, 406) -(ы)р ортгирма қўшимчаси билан ҳосил қилинган (Девон, III, 212: қайрышды); кейинчалик ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қай- + ыр = қайыр- > қäйир-. Маҳмуд Кошғарий луғатида бу сўз қазур-, қазыр- тарзида берилган (Девон, II, 80), демак, қай- феъли қаз- тарзида ҳам талаффуз қилинган.