O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЙИШ

Tasnif: узун чарм тасма', 'камар'. "Қани, кетдик", — деди—да, елкасидаги милтиқнинг қ а й и ш ин и тўғрилаб олди (Парда Турсун). Қадимги туркий тилда ' ҳайвон терисидан қирқиб тайёрланадиган камар' маъносини англатган бу от асли қайыш тарзида талаффуз қилинган (Девон, I, 350); кейинроқ з ундоши й ундошига, ҳозирги ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қазыш > қайыш > қäйиш. Бу от асли қадимги туркий тилдаги қай— феълининг (ДС, 406) 'букил—' маъносидан -(ы)ш қўшимчаси билан ясалган бўлса керак.