O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЙИҚ

Tasnif: сувда ҳаракатланишга хизмат қиладиган кичик йўлов воситаси'. Мени дарёдан Умрзоқ ота деган чол қ а й и қ д а ўтказиб қўйди (Ҳамид Ғулом). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли қайғуқ (ПДП, 410; ДС, 407), қайғық (Девон, III, 190) тарзида талаффуз қилинган; кейинчалик ўзбек тилида қайғық шакли таркибидаги ғ ундоши талаффуз қилинмай қўйган, шундан кейин а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қайғық > қайық > қäйиқ. Қайғық сўзи асли ясама : охиридаги —қ қисми — от ясовчи қўшимча; ундан олдинги -ғы қисми - феълга қўшилиб, ' такрор', кучайтириш маъносини ифодаловчи қўшимча; қай— қисми эса қадимги туркий тилдаги ' ёнламасига кес—' маъносини англатган қый- феълининг ўзгарган шаклига тенг (ДС, 406, 440): [(қый- || қай-) + ғы = қайғы-] + қ = қайғиқ >қайиқ > қайиқ