O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЙЛА

Tasnif: майда тўғралган гўшт ва сабзавотни қовуриб тайёрланадиган, қуюқ овқатга солиб истеъмол қилинадиган масаллиқ'. Лағмон қиладиган бўлсанг, олдин қайласига масаллиғингни тахт қил. Қадимги туркий тилда қавла сўзи мавжуд бўлиб, 'сабзавот' маъносини англатган (ДС, 437); қайла сўзи ана шу қавла сўзи таркибидаги в ундошининг й ундошига, а унлиларининг ä унлиларига алмашуви билан юзага келган бўлса керак: қавла > қайла > қäйлä.