O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЙНАТА

Tasnif: эрнинг отаси хотинига нисбатан, хотиннинг отаси эрига нисбатан'. Сиддиқжон қ а й н ат а с и Зуннунхўжанинг "Сиз менинг ҳам куёвим, ҳам ўғлимсиз" деганини эслаб кулиб қўйди (Абдулла Қаҳҳор). Бу сўз асли қадимги туркий тилдаги 'хотинининг туғишганлари (эрга нисбатан), эрининг туғишганлари (хотинга нисбатан)1 маъносини англатган қайын сўзи билан (Бу сўзга дойр айрим изоҳлар қайнана сўзига бағишланган мақолада берилди) ' эркак киши ўз боласига нисбатан' маъносини англатувчи ата сўзидан таркиб топган; бу сўзлар эски ўзбек тилида бир сўзга бирлашганидан кейин ы унлиси талаффуз қилинмай қўйган; кейинчалик а унлилари ä унлиларига алмашган: қайын ата = қайыната > қайната > қайнäтä.