O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЙНИ

Tasnif: 1 эрнинг укаси хотинига нисбатан, хотиннинг укаси эрига нисбатан'. Қ а й н и м - қаймоғим, қайинсинглим — юрак доғим (Мақол). Бу сўз асли қадимги туркий тилдаги 'хотинининг туғишганлари (эрга нисбатан), эрининг тутишганлари (хотинга нисбатан)' маъносини англатган қайын сўзи билан (Бу сўзга дойр айрим изоҳлар қайнана сўзига бағишланган мақолада берилди) ' кейин туғилган ўғил фарзанд' маъносини англатган ини (Девон, I, 119) сўзидан таркиб топган; бу сўзлар эски ўзбек тилида бир сўзга бирлашганидан кейин қайын сўзи охиридаги ын товушлари ва ини сўзи бошланишидаги и унлиси талаффуз қилинмай қўйган, сўнгра а унлиси ä унлисига алмашган: қайын ини = қайынини > қайни > қäйни.