O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЙОН

Tasnif: қайси томон'. Адашган кимсадек , Фурқат , қ а ё н боргум билолмасман (Фурқат). Бу сўз асли қадимги туркий тилдаги 'қайси' маъносини билдирган қайу сўзи билан (Девон, III, 237) ' чап ёки ўнг томон^ маъносини англатувчи йан сўзидан (ДС, .231) эски ўзбек тилида таркиб топган бирикмага тенг; бу бирикма бир сўзга бирлашганидан кейин у унлиси талаффуз қилинмай қўйган, шундан кейин ёнма-ён келиб қолган йй ундошларидан бири талаффуз қилинмай қўйган, биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, иккинчи бўғиндаги а унлиси â унлисига алмашган: қайу йан = қайуйан > қаййан > қайан > қäйâн.