O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЙОҚ

Tasnif: қайоқда, қайоқдан, қайоққа ' қайси томон' (+ да, + дан, + га). От кўчанинг айрилишига етиб, "Энди қ а ё қ қ а юрамиз?” дегандек тўхтаган эди, эгаси яна "Чуқ" деб жавоб берди (Абдулла Қодирий). Макон келишикларидан бирининг қўшимчасини қўшиб ишлатиладиган бу сўз асли 'қайси' маъносини билдирган қайу сўзи билан (Девон, III, 237) 'томон маъносини англатувчи йақ сўзидан (ДС, 237) эски ўзбек тилида таркиб топган бирикмага тенг; бу бирикма бир сўзга бирлашганидан кейин у унлиси талаффуз қилинмай қўйган, шундан кейин ёнма-ён келиб қолган йй ундошларидан бири талаффуз қилинмай қўйган, биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, иккинчи бўғиндаги а унлиси â унлисига алмашган: қайу йақ = қайуйақ > қаййақ > қайақ > қäйâқ.