O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЙРА

Tasnif: ўткир қилиш учун ишқала-', 1 чархла-1. Пичоқни қ а й р а б б е р и н г, жуда ўтмас бўлиб қолибди. Бу сўз асли эски ўзбек тилида қайыр- феълининг 'ўткир қилиш учун ишқа-' маъносидан 'такpop ' маъносини ифодаловчи —а қўшимчаси билан ҳосил қилинган бўлса керак; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, сўнгра а унлилари ä унлиларига алмашган: қайыр- + а = қайыра- > қайра— > қäйрä-.