O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЙТАГА

Tasnif: аксинча',1 кутилган ҳолатнинг акси бўлиб '. Онахон бу гапга парвосиз қаради, қ а й т а г а чеҳраси очилди (Асқад Мухтор). Юзаки ёндашиб, бу сўз қайта равишига жўналиш келишигининг қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган дейиш мумкин. Шундай хулоса чиқаришга тилимизда қайтадан сўзининг борлиги далда беради. Чуқурроқ фикр юритсак, қайтадан сўзи асли қайта бошдан бирикмасидан ўсиб чиққанини англаш қийин эмас, лекин қайтага сўзида бундай таҳлилга йўл йўқ; жўналиш келишиги қўшимчаси равишга эмас, отга қўшилган деб ўйлаш ўринли. Ана шунда бу сўзнинг сўзлашув нутқига хос деб белгиланган қайтанга шакли (ЎТИЛ, II, 541) ёрдамга келади. Демак, бу сўз асли қайтанга шаклига эга бўлган, қайтага шакли қайтадан сўзи таъсирида (шу сўзга тақлидан) юзага келган. Асли бу сўз қайта равишидан —н қушимчаси билан ясалган отга жўналиш келишиги қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; кейинчалик н ундоши (қайтадан сўзига тақ лидан) талаффуз қилинмай қўйган, а унлилари ä унлиларига алмашган: (қайта + н = қайтан) + га = қайтанга > қайтага > қайтага. Аслида бу сўзнинг қайтацга шаклини адабий нутққа, қайтага шаклини сўзлашув нутқига хос деб белгилаш тўғри бўлар эди.