O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АЙТ

Tasnif: ’Фикр-мулоҳазани оғзаки йўсинда билдир-’. Бетга айтганнинг заҳри йўқ. Бу сўз қадимги туркий тилдаги 'гапир-' маъносини англатган ай- феълидан (Девон, I, 184; ДС, 25) -(ы)т қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, I, 100; ДС, 29), шунга кўра у 'кимгадир гапир— ’ маъносини билдиради. Кейинчалик бу сўзнинг иккинчи бўғинидаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, ўзбек тилида а унлиси а унлисига алмашган: ай- + ыт = айыт- > айт- > айт- (Қадимги ай- феъли ўзбек мумтоз адабиётида ишлатилган: айди - 'гапирди'). Сўзлашув нутқида айт- феъли кўпинча эт тарзида талаффуз қилинади, бунда й ундоши айтилмайди, а унлиси э унлисига алмашади: айт- > ат- > эт- (Шеваларда ат- шакли ҳам мавжуд).