O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАЛҚОН

Tasnif: 1 қилич, найза зарбидан сақланиш учун ташқи томони бўртиқ қилиб ишланган ҳимоя қуроли'. Саидийнинг кўз олдига гижинглаган араб отлари, найза-қалқонлар келиб, .. (Абдулла Қаҳҳор). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли қалқан (Девон, I, 413; ДС, 413), қалқаӊ тарзида (Девон, III, 396; ДС, 413) талаффуз қилинган; кейинчалик қалқаӊ шакли ишлатилган (ССТТН, II, 23; КРС, 332; ТРС, 307). Бу от асли қадимги туркий тилдаги ' юқорига кў— тарил-' маъносини англатган қалы- феълининг 'ўзлик' маъносини ифодаловчи —қ қўшимчаси қўшилган шаклидан -(а)н қўшимчаси билан ясалган; кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган; ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, қ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: (қали—+ қ = қалиқ-) + ан = қалиқан > қалқан > қäлқâн.