O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАМАШ

Tasnif: ' нордон нарса таъсирида тишлар бироз беҳол бўл(ди)', 'ўткир ёруғлик таъсирида кўрмай қол- (ди)'. Нордон олма экан, тишларим қамашди. Тик қуёш тиғларидан кўзи қамашган чол .. (Ҳамид Ғулом). Шундай маънони англатган бу сўз асли қадимги туркий тилдаги 1 нордон нарсадан тишлар беҳол бўл(ди)' маъносини англатган қама- феълидан (Девон, III, 288) ' бироз' маъносини ифодаловчи -ш қўшимчаси билан ҳосил қилинган (Девон, II, 125); кейинчалик ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: қама- + ш = қамаш— > қäмäш—.