O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАМИШ

Tasnif: 1 сувли ерда ўсадиган, бўғин-бўғин пояли ўсимлик'. Қорақамиш сувида қ а м и ш ҳали ҳам кўп ўсади. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от дастлаб қамуш тарзида ҳам талаффуз қилиниб, кейинроқ фақат қамыш тарзида талаффуз қилина бошлаган (ПДП, 410; ДС, 416, 415); Махмуд Кошғарии луғатида бу сўз қамыш шаклида келтирилган (Девон, I, 350). Ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қамыш > қäмиш. Сўзлашув нутқида бу сўз қамич тарзида ҳам талаффуз қилинади.