O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАНИ I

Tasnif: қаердалигини сўраш олмоши. Нега вақтсиз келдинг? Отабек қ а н и ? (Абдулла Қодирий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони билдирган бу сўз асли қаны тарзида талаффуз қилинган (Девон, III, 256; ДС, 418); кейинчалик ўзбек тилида а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қаны > қäни. Бу сўз асли қайу сўзининг товуш жиҳатидан ўзгариши ва янги маъно билдириши йўли балан юзага келган: 1) й ундоши н ундошига, у унлиси ы унлисига алмашган: қайу > қану > қаны; 2) 'қайси' маъноси асосида 'қайси ерда' маъноси юзага келган.