O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАНОТ

Tasnif: учиш аъзоси'. Қуш қ а н о т и билан учиб, қуйруғи билан қўнар (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли қанат тарзида талаффуз қилинган (ПДП, 411; Девон, I, 338; ДС, 417); ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, иккинчи бўғиндаги а унлиси â унлисига алмашган: қанат > қäнâт.