O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАППАЙ

Tasnif: шишиб, тўлиб кўтарил—', 'дўмбай—'. У қаппайган эски портфелини ҳовуз бўйидаги супага қўйди, .. (Шароф Рашидов). Бу феъл эски ўзбек тилида қадимги туркий тилдаги ' кўтарилган', ' баланд' маъносини англатган қапа сифатидан (ДС, 420) -й қўшимчаси билан ясалган; қўшимча қўшилганидан кейин п ундоши қатланган; ўзбек тилида а унлилари ä унлила — рига алмашган: қапа + й > қаппай— > қäппäй—. ДСда қапа сўзига қаба сўзидан ҳавола қилинган (339- бет); аксинча, қабар- сўзига (339— бет) қапар— сўзидан (420- бет) ҳавола берилган ва бу сўз асосида ясалган қабарған ('волдырь'), қабарт- (побуд. от қабар—) сўзлари келтирилган. Кўринадики, бу сўзнинг асосий шакли қапа эмас, қаба бўлган. Бу сифат асли —а қўшимчаси билан ясалган; демак, қадимги туркий тилда ' шиш-', 'думалоқ шакл ол-' маъносини англатган қаб— феъли мавжуд бўлган (Бу фикрни ўсимлик турларидан бирини англатувчи қабақ сўзи ҳам тасдиқлайди). Юқоридаги мулоҳазаларга суяниб, қаппай— сўзининг таркибини қуйидагича кўрсатиш мумкин: (қаб- + а = қаба > қапа) + й = қапай— > қаппай— > қаппай—.