O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАРАМОҒ

Tasnif: қарамида, боқимида бўлиш1. Қ а р ам о ғ и м д а етти жон бор. Бу сўз эски ўзбек тилида қapa— феълининг 'боқиманда бўл—' маъносидан —мақ қўшимчасининг —мағ шакли билан ясалган; кейинчалик биринчи, иккинчи бўғинлардаги а унлилари ä унлиларига, ғ ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: қара— + мағ (< мақ) = қарамағ > қäрäмâғ. Нимагадир бу сўз ЎТИЛга ҳам, имло луғатларининг олдинги нашрларига ҳам киритилмаган.