O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАРИНДОШ

Tasnif: туғишган киши',1 бир аждодга мансуб кишилар бир-бирларига нисбатан'. Бемеҳр қ а - риндошдан меҳрибон дўст яхши (Мақол). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз ' овқат ҳазм қилиш аъзоси1 маъносини англатувчи қарын сўзидан 'бирга' маъносини ифодаловчи —даш қўшимчаси билан ясалган (ПДП, 412; ДС, 427; Девон, I, 386); ўзбек тилида биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига, учинчи бўғиндаги а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қарын + даш = қарындаш > қäриндâш.