O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАРИЧ

Tasnif: ёзилган панжанинг бош бармоқ учидан жимжилоқ учигача бўлган узунлик1, 'шундай узунлик ўлчови'. Тотдан эсган шабада ердан бир ярим қ а р и ч кўтарилган ғўзаларнинг баргларини шивирлайди (Парда Турсун). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз асли 'кўкрак ўртасидан қўлнинг учигача бўлган узунлик' маъносини англатган қары отидан (Девон, III, 242, ; ДС, 426) кичрайтириш маъносини ифодаловчи —ш қўшимчаси билан ҳосил қилинган (Девон, I, 350; ССТТН, II, 13; ТРС, 319; КРС, 356); кейинчалик ўзбек тилида —ш қўшимчаси —ч шаклига алмашган; а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: қары + ш = қарыш> қарыч > қäрич.