O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ҚАРОҚ

Tasnif: кўз', 'кўз қорачиғи'. Сенга қийин .. Аммо бошқаларга ҳам осон эмас, қ а р о ғ и м (Одил Ёқубов). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънонианглатган бу от асли 'назар ташла-', 'кур-' маъносинианглатувчи қара- феълидан (ДС, 424) -қ қўшимчаси билан ясалган (ДС 425р). ўзбек тилида биринчи буғиндаги а унлиси ä унлисига, ч ундоши олдидаги а унлиси â унлисига алмашган: қара- + қ = қарақ >қäрâқ. Бу суз охиридаги қ ундошининг ғ ундошига алмашуви эгалик қўушимчаси қўшилиши билан воқе бўладиган ҳодиса: қарақ + им > қарағим каби. Бу сўзнинг ЎТИЛга қароғ шаклида киритилиши тўғри эмас.